Европа парламенти сунъий интеллектдан фойдаланишни тартибга солувчи қонунни маъқуллади. Бу дунёдаги бундай миқёсдаги биринчи қоидалар тўплами ҳисобланади. Ҳужжат фуқароларнинг ҳуқуқларига таҳдид солувчи СИ тизимларидан фойдаланишни тақиқлайди, шунингдек, СИ таркибини аниқ белгилашни талаб қилади.
ХВЖ маълумотларига кўра, сунъий интеллект технологиялари алмаштириш ёки ўрнини тўлдириш орқали дунёдаги жами иш жойларининг 40 фоизига таъсир қилади. Ривожланган иқтисодлар сунъий интеллектдан фойда олишда яхшироқ имкониятларга эга, бу эса глобал тенгсизликни ёмонлаштириши мумкин.
Collins English Dictionary тузувчилари йил сўзи сифатида сунъий интеллект (artificial intelligence)нинг қисқартмаси бўлган AI атамасини танлади. Nepo baby, ultra-processed ва debanking сўзлари ҳам йил сўзи учун даъвогарлар орасида қайд этилди.
Ўзбекистон ва ЮНEСКО томонидан сунъий интеллект соҳасида этикани тарғиб қилиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш мақсадида Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилди.
Қозоғистон Фан ва олий таълим вазирлиги келгуси йилдан мамлакат университетларида талабаларнинг сунъий интеллект бўйича асосий кўникмаларни ўзлаштиришлари учун ушбу йўналиш бўйича мажбурий курсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Халқаро меҳнат ташкилоти тадқиқоти кўпчилик иш ўринлари фақатгина қисман автоматлаштирилиши ҳамда ChatGPT каби генератив сунъий интеллект иш ўринларини эгалламаслиги, балки уларни тўлдиришини кўрсатди. Канцелярия ишлари кўпроқ хавф остида.
Европа парламенти сунъий интеллектдан фойдаланишни тартибга солувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжат СИ ёрдамида юзни танишни тақиқлайди ва ChatGPT каби чат ботларга контентни компьютер яратаётганидан огоҳлантириш талаби қўйилади.
OpenAI ва Google DeepMind каби технологик компанияларнинг бир гуруҳ олимлари ва раҳбарлари ўз технологиялари хавфини пандемия ҳамда ядро урушига қиёсладилар ва инсониятнинг «йўқ бўлиб кетиш хавфи» ҳақида огоҳлантирдилар.
Тўртинчи саноат инқилобининг сунъий интеллект каби технологияларидан фойдаланиш Ўзбекистонда тўқимачилик ва тикувчилик саноатида 100 мингта, қурилиш соҳасида 334 мингта янги иш ўрни яратиш имконини беради. Бу борада Осиё тараққиёт банкининг янги тадқиқотида сўз борган.
ЖССТ тиббиётда ChatGPT, Bard ва шунга ўхшаш платформалар билан ишлашда хавфларни ўрганишга чақирди. Ташкилот, айниқса, сунъий интеллектга эга чатботлар томонидан яратилиши мумкин бўлган ёлғон маълумотлардан хавотирда.
Юқори технологиялар соҳасидаги олимлар ва ишбилармонлар, жумладан, Илон Маск ва Стив Возняк сунъий интеллектни ривожлантиришни 6 ойга тўхтатиб туришга чақирди. Шу вақт ичида улар AI соҳасида хавфсизлик ва тартибга солиш бўйича протоколларни ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда.
Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик индекси бўйича 44,51 балл билан 181 та мамлакат ичида 79-ўринни эгаллади. МДҲ давлатлари ўртасида эса қуйи ўринда қайд этилиб, ташкилотга аъзо 9 мамлакат ичида 4-ўринни банд этди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Сунъий интеллект бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди. Унга вазир маслаҳатчиси Бобур Раҳимов раҳбарлик қилади. Кенгаш сунъий интеллект ёрдамида амалий тажрибалар ўтказиш ва уларни тезроқ мамлакат иқтисодиётига татбиқ этиш билан шуғулланади.
Президент қарори билан Ўзбекистонда яқин икки йил ичида сунъий интеллектдан соғлиқни сақлаш соҳасида, жумладан, аёлларда кўкрак бези саратонига ташхис қўйишда фодаланиш кўзда тутилмоқда. Қолаверса, пневмонияни аниқлашда қўллаш ҳам режада бор.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг